Соддалаштирилган даъво иши: кўпроқ даъволар — камроқ расмиятчилик

30.08.2025

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига (15.04.2025 йилдаги ПҚ-142-сон) асосан, 2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси:

 - юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда;

 - якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган миқдорда;

 - жисмоний шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда ташкил этади.

Келгусидаги ўзгаришлар юзасидан Сизни доимий равишда хабардор қилиб борамиз