Заргарлик қонунчилигидаги ўзгаришлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига (26.06.2025 йилдаги № ПҚ-207) асосан, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
- якка тартибдаги тадбиркорларга заргарлик буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади;
- Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси томонидан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида заргарлик буюмларининг асиллик даражасини текшириш ва уларни тамғалаш бўйича сайёр хизмат кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилади;
- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликка оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида «Soliq» мобил иловаси орқали хабар берган шахсларга ундирилган жарима миқдорининг 50 фоизи миқдорида мукофот тўланади.
Биз билан қолинг — олдинда Сизни янада фойдали маълумотлар кутмоқда