Рақамли маркировкалаш: янги қоидалар

30.08.2025


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига (23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон) асосан, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:


(а) хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлади;

(б) мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди;

(в) мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда:
 - маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади;
 - аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди.

Келгусидаги ўзгаришлар бўйича Сизни доимий равишда хабардор қилиб борамиз