Ишга қабул қилишда назорат тартиби бекор қилинди

30.08.2025


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига (04.08.2025 йилдаги ПФ-126-сон) асосан, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб иш берувчилар учун белгиланган қуйидаги талаблар бекор қилинади:

(а) бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик;

(б) бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этиш.

Бизнинг эълонларимизни кузатишда давом этинг — ҳеч нарсани ўтказиб юбормайсиз